Маъруза курсида макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришнинг назарий ва услубий масалалари ёритилган. Ушбу иш мазкур мавзуга бағишланган биринчи иш бўлиб, унда мазкур фаннинг мазмуни, предмети, объекти, вазифалари, методи, турлари, босқичлари, қўлланиладиган усуллари, кўрсаткичлари, таҳлил жараёнида қўлланиладиган ахборот манбалари каби муҳим масалалар ёритилган. Шунингдек, ушбу ишда прогнозлаштиришнинг ҳам айрим назарий ва амалий жиҳатлари ўз аксини топган.