Тадқиқотнинг мақсади касалланишни, меҳнатни санитар-гигиеник шароитларини, санитар-техник жиҳозланишни ва тиббий ёрдам билан боғлиқ инфекциялар хавфи омилларини ўрганишга асосланган даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини хатарга-мўлжалланган мониторинг қилишнинг услубий ёндашувларини такомиллаштиришдан иборат.