Ушбу ўқув қўлланма магистратура мутахассисликларида таҳсил олувчи талабалар учун мўлжалланган бўлиб, «Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси» ўқув фан дастури асосида яратилган. Ўқув қўлланмада таълимни ахборотлаштириш, унинг тавсифи ва асосий тушунчалари, таълим муассасаларида АКТ фойдаланишнинг методик жиҳатлари ва дидактик асослари ёритилган