Бугунги кунда республикамизда мактабгача таълим соҳасида меъёрийҳуқуқий базани тубдан такомиллаштириш, илғор хорижий тажрибалар, илмий ишланмалар ва технологияларни мактабгача таълим муассасалари фаолиятига интеграция қилиш, мактабгача ёшдаги болаларни эрта ривожлантириш соҳасидаги илмий, инновацион-педагогик фаолиятни қўллаб-қувватлашга қаратилган концептуал ислоҳотлар амалга оширилмоқда.