Мазкур монография ўзбек халқининг табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш маданиятининг (этноэкологик) ҳудудий жиҳатларини тадқиқ этишга бағишланган. Халқимизнинг кўп асрлик табиатдан оқилона, унга зарар етказмасдан, табиий жараёнлар бориши билан уйғун фойдаланиш маданияти ва унинг асраш, авлоддан-авлодга етказиб бериш усуллари Фарғона водийси аҳолиси мисолида кўриб чиқилган.