Иқтисодиётни модернизация қилиш ва инновацион ривожлантириш молия бозорларидаги молиявий воситалар орқали оператсиялар самарадорлигини оширишни толаб қилади. Мазкур жараёнда молия бозори муҳим роль ўйнайди, яъни, жамғармаларни инвестицияларга трансформация қилади ва иқтисодиёт тармоқларига инвестиция киритишга имконият яратади. Молия бозорида қимматли коғозларни бирламчи ва қайта сотиш бўйича барча операциялари қимматли қоғозлар савдо тизимлари (фонд биржаси, электрон савдо тизими, уюшмаган савдо) орқали амалга оширилади.