Харажат қилмасдан туриб, маълумки, даромадга эришиб бўлмайди. Гап, аслида, даромадга қанча харажат ёки сарф билан эришишдадир. Агарда даромадга кам харажат ёки сарф билан эришилса, бу нафлидир, чунки у фойдага олиб келади. Аксинча, даромадга кўп харажат ёки сарф билан эришилса, бу нафсиздир, чунки у зарарга олиб келади.