Мавзунинг долзарблиги. Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан ҳисобланган ғаллачилик соҳаси жадал ривожланмоқда. Ўзининг қулай тупроқ иқлими, табиий ресурсларига кўра Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ғаллачиликни жадал ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Ўзбекиcтонда дон мустақиллигига эришиш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан донга бўлган эхтиёжини тўла қондириш мақсадида ва Ўзбекистон бозор иқтисоди муносабатларига ўтиши билан дон маҳсулотларига бўлган талабининг ортиб бориши ҳозирги даврга келиб суғориладаган ерлардаги кузги дон-бошоқли экинлари, шу жумладан кузги буғдой майдонини 1,1 млн. гектардан ошишига олиб келмоқда. Эртанги порлоқ келажагимиз, дастурхонимизнинг файзли, баракали бўлиши, кенг маънода айтганда, Республикамизнинг янада равнақ топиши дону-нонимизнинг, жамики моддий бойликларимизнинг мўл-кўллигига боғлиқ.