Менежмент – кўплаб таркибий қисмлар, уларнинг хусусиятлари ва томонларига эга бўлган мураккаб, кўп ўлчамли ҳодиса ҳисобланади. Биринчи навбатда, бу инсоннинг турли хил чуқур билимлар, амалиёт ва ҳаётий тажрибани талаб қилувчи ўзига хос юқори масъулиятли фаолиятидир. Менежментнинг аниқ мақсадга қаратилганлиги шу билан белгиланадики, у асосий вазифа сифатида фойда олишга йўналтирилган.