Ахборот хавфсизлиги маълумотларни ҳимоялаш усуллари билан шуғулланади. Ахборот хавфсизлигида анаънавий тимсоллар сифатида 1.1-расмда кўрсатилган, Алиса, Боб ва Триди олинган бўлиб, Алиса ва Боб қонуний фойдаланувчилар ёки “яхши одамлар”, Триди эса бузғунчи ёки нияти бузуқ одам.