Ушбу БМИда Ҳозирги кунда компьютерлар фақат ишлаб чиқариш корхоналарида эмас, балки халқ хўжалигида ҳам ўз ўрни ва вазифасини топган. Компьютер ёрдамида назорат қилиш ва бошқариш, ишлаб чиқариш жараёнларини самарадорлигини ошириш, иқтисодий ютуқларларга эришиш, хавфсизлик таъминлаш, аниқлик имкониятларини оширишда қулайликлар яратмоқда. Ўлчаш техникасининг самарали ишлашини таъминлаш метрологларнинг кундалик муаммоси хисобланади. Шу билан бирга мавзу доирасида ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва атроф-муҳит муҳофазаси кенг ёритилган.