Ўзбекистон мустақил бўлгач, жадал ривожланиш, давлат ва ижтимоий ҳаётининг барча сохаларини тубдан ўзгартириш, бозор муносабатига ўзига хос йўл танлаб, босқичма-босқич ўтиш тамойилини тутди. Халқ хўжалигининг барча тармоқлари фаолияти янги босқичига ўтишни ўзаро манфаатдорлик, ташқи иқтисодий алоқалар асосида кўрмокда. Хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ва сиёсий алоқаларнинг жадал ривожланаётган шу даврида республика автотранспорт сохаси тараққиёти мухим аҳамиятга ега.