Хўжалик юритувчи субъект ички ҳисоботларининг таркиби, шакллари, уни тузишнинг даврийлиги, муддатлари корхонанинг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади. Ички ҳисоботлар кўп жиҳатдан хўжалик субъектининг ўлчамларига, у томонидан амалга ошириладиган операция турлари ва ҳажмига, автоматлаштирилган тизимларнинг мавжудлигига боғлиқ.