Пул, кредит, валюта ва банклар узоқ муддатли ижтимоий ривожланишнинг натижаси бўлиб, замонавий цивилизациянинг муҳим ажралмас қисми ҳисобланади. Уларнинг амал қилиши ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айрибошлаш ва истеъмол қилиш жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш имконини беради. Шу сабабли, “пул ва банклар” алоҳида фан сифатида ўрганиш зарурати юзага келди.