Иқтисодиётни эркинлаштириш бошқариш тизимини такомиллаштиришни тақозо қилади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда бошқарув тизимини ислоҳ қилиш корпоротив бошқарувни жорий қилиш, маъмурий бошқарувни оптималлаштириш, менежментлик санъатини пухта эгаллаш орқали амалга оширилмоқда. Бошқарув қарорларининг сифати кўп жиҳатдан менежерларни ўз вақтида, сифатли, объектив ва тезкор ахборотлар билан таъмин этиш даражасига боғлиқ бўлади.