Монография пахта мойи мисцелласининг дистилляциялаш жараёни якуний босқичини такомиллаштириш борасидаги тадқиқотлар натижаларига бағишланган. Унда ўсимлик мойи мисцелласи, экстракцион мой, эркин ёғ кислоталари ҳамда эритувчиларнинг хусусиятлари ва ректификациялаш услубида мой таркибидан эркин ёғ кислоталарини ажратиб олишнинг бугунги кундаги ҳолати таҳлил этилган.