Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашга оид муаммолар ва омиллар таҳлил қилинган. Жумладан, коррупцияга қарши кураш бўйича алоҳида давлат тузилмасини ташкил қилиш билан боғлиқ хорижий тажриба ўрганилган, фуқароларнинг демократик тафаккур юритиши билан боғлиқ омиллар ёритилган.