Маърузанинг асосий мақсади жиноят содир этиш босқичини белгилашнинг квалификациядаги аҳамияти, дастлабки жиноий фаолият имконини истисно қилувчи
қилмишлар, жиноятга тайёргарлик кўришни квалификация қилиш ва уни жазога сазоворлиги, жиноятга суиқасд қилишни квалификация қилиш, жиноят содир этишдан
ихтиёрий қайтиш тушунчаси ва унинг белгилари каби масалаларни талабаларга чуқур етказишдан иборат.