Аграр тармоқда бозор тамойилларини босқима-босқич жорий этиш йўналишида амалга оширилаётган агроиқтисодий ислоҳотлар натижасида бугунги кунда қишлоқ хўжалиги тадбиркори дея ном олаётган – етиштирилган маҳсулот ва мол-мулкка хусусий эгалик қилган ҳолда, ер участкаларидан узоқ муддатли ижара асосида фойдаланиб ишлаб чиқаришни йўлга қўювчи фермер хўжаликлари устувор равишда ривожланмоқда.