Ушбу ўқув қўлланма ДТС талаблари асосида Педагогика-психология бўлимини битирувчи босқич талабалари учун, шунингдек, коллеж талабалари, педагог, психолог, амалиётчи психологлар, ота-оналар учун мўлжалланган. Унда мулоқот шакллари, воситалари, турли ёшдаги болалар, кишилар билан қандай мулоқотда бўлиш сирлари, педагогик мулоқотни тўғри амалга ошириш усуллари, ижтимоий-психологик тренинг орқали мулоқотчанлик сифатларини шакллантириш омиллари ҳақида фикр юритилган.