Қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олишда асосий агротехник тадбирлардан бири сифатли суғоришдир. Суғоришнинг сифати суғориш усулига ва суғориш ариғини очишга боғлик бўлиб, уни ер устидан, ёмғирлатиб ва ер остидан суғориш усуллари мавжуд. Экинларни ер остидан суғориш усули республикамизда ҳозиргача кенг миқёсда ўрганилмаган.