Бизга маълумки, ҳозирда дунёда интеллектуал компьютер тизимларидан кенг фойдаланилмоқда ва улар янада ривожлантирилмоқда. Таъкидлаш керакки, бу каби интеллектал компьютер тизимларининг аксарияти рақамли тасвирларни қайта ишлаш ва таниб олиш илмий масалалари билан боғлиқдир. Шу сабабли ҳам, тасвирларни қайта ишлаш усулларини ўрганиш, уларни такомиллаштириш ва амалиётга тадбиқ этиш масалаларини ҳал қилиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.