Юқоридагидан келиб чиқиб, машқланиш учун машқ танлашда уларни қайси режимда, қандай суръатда, интенсивликда бажариб машқланишни таҳлил қилишнинг аҳамияти катта. Таҳлилнинг натижаларига асосланиб, қандай ҳаракат сифатларини ривожлантиришга эътиборни қаратиш, билан тренировкаларнинг мақсади ва вазифаларини тўғри режалаштириш, белгилаш имконияти юзага келади