Ушбу магистрлик диссертация ишида саноат корхоналарида халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш масалалари ёритилган. Ўзбекистон Республикасида халқ истеъмол товарлари, “Тошкент ёғ-мой” акциядорлик жамиятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикаси таҳлил қилинган. “Тошкент ёғ-мой” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш кўрсаткичлари тизимлаштирилган. Магистрлик диссертацияси ишида ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.