Битирув малакавий ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, объекти, предмети, мақсади ва вазифалари келтирилган.
1-бобида эса туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва унинг тамойиллари, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш тартиби, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни прогнозлаш тушунчаси ва усуллари ўрганиб чиқилган.
2-бобида мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари, туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш динамикаси, ҳудудларда инвестиция дастурларининг бажарилиш ҳолати таҳлил қилиб чиқилган.
3-бобида туманда ишлаб чиқариш ва инфратузилмани янада такомиллаштириш йўллари, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва прогнозлаш истиқболлари ўрганилган.