Мазкур дарслик педагогика олийгоҳлари бакалавр йўналишининг барча соҳалари бўйича таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим давлат стандартлари талаблари асосида тузилган. Унда "Педагогика назарияси ва тарихи" курси бўйича ўқув режада кўрсатилган "Педагогиканинг умумий асослари", "Тарбия назарияси", "Таълим назарияси (Дидактика) бўлимларига монанд мавзулар киритилган.