Мустақиллик йиллари Ўзбекистон Республикаси, ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларда том маънода туб ўзгаришлар даври бўлди. Республикада ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг истиқболли ривожланиш йўли сифатида эътироф этилганлигини барча соҳаларда бўлгани каби шахс дунёқарашини ўзгартириш, тоталитар тузум даври мафкуравий сарқитларидан халос қилиш заруриятини юзага келтирди.