Қоратоғ фосфоритидан олинган чиқинди фосфогипсдан термофосфогипсли шлак (ташқол) ва олтингугурт гази (SO2) олиш мумкинлиги кўрсатилган. Шлакларни таркиби, совутиш усули ва минералогик таркиби аниқланган. Ушбу шлакларни қўшимча сифатида турли минералогик таркибли портландцемент хоссаларига таъсири кўрсатилган, шлакларни ишлатиш соҳалари аниқланган. Лабораториядаги синовларда ва саноат синовларида олинган натижалар тўла тасдиқланганлиги айтиб ўтилган.