“Материалшунослик ва конструкцион материаллар технологияси” фанидан лаборатория ишларини бажаришга тайёрланилган услубий қўлланмада талабаларга билим беришнинг замонавий таълим технологияларининг аҳамияти тўғрисида сўз борганда 1-Президентимиз И.А. Каримовнинг “ Ўқув жараёнига янги ахборот ва педогогик технологияларни кенг жорий этиш, болаларимизни комил инсонлар этиб тарбиялашда жонбозлик кўрсатадиган профессор ўқитувчиларга эътиборимизни янада ошириш, қисқача айтганда, таълим-тарбия тизимини сифат жиҳатдан бутунлай янги босқичга кўтариш диққатимизни марказида бўлиши даркор деган сўзларни таъкидлаш ўринлидир. Бу масала “Баркамол авлод йили” Давлат дастурида ҳам асосий йўналишларадан бири сифатида эътироф этилган эди.