Инсон истеъмол қилган таомлари ҳисобидан ўнади, ўсади ва ижтимоий фаолият кўрсатади. Унинг соғлиғи ва умри истеъмол қилинадиган таом ва бошқа маҳсулотлар сифатига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам уларнинг сифатига катта аҳамият берилади. Барча ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, маҳсулот, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари, сифати фақат стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва уни бошқариш фаолиятини ўзлуксиз ўтказиш орқали таъминланади.