Экспертиза махсус билим ва тегишли мутахассислик тажрибаларидан тўпланган юқори даражадаги касбий билимлар маҳсули бўлиб, мазкур махсус билимлар ёрдамида текширувчи олдига қўйилган вазифа ечимида етакчилик қилади. Бундан келиб чиққан ҳолда, юқори даражадаги атрибуция бир вақтнинг ўзида санъатшунослик экпертизаси бўлиши мумкин. Шундай қилиб, бу тушунчалар айнан тенг маънони англатади.