Ер юзидаги барча ўлмас обидалар, инсоният ҳаётини тубдан ўзгартириб юборган жамики улуғ кашфиёт ва ихтиролар, мумтоз санъат ва адабиёт дурдоналари, мардлик ва қаҳрамонлик намуналари одамзотнинг ақл-тафаккури, салоҳияти ва маънавий жасорати маҳсулидир. Шунинг учун ҳам бу ёруғ оламда энг буюк жасорат нима, деган саволга, ҳеч иккиланмасдан, энг буюк жасорат — бу маънавий жасорат, деб жавоб берсак, янглишмаган бўламиз.