“Катта ашула” деб номланган композиция олийгоҳ биносининг фойеси учун мўлжалланган. Шунинг учун диплом ишида санъатнинг гўзаллик олами эканлигини намоён этиш, ёшлар тарбияси, уларнинг маъанавий камолотига урғу бериб, санъатнинг, хусусан маҳобатли рангтасвирнинг ёшларни миллий руҳда тарбиялашдаги ўрнини таъкидлаб кўрсатишни бош вазифа қилиб олдик.