Биринчи маротаба натура ишлашда моделга унча очиқ рангда ёки қора тўқ рангда кийим кийгизмаслик керак, чунки бу ранглар одам юзининг рангидан фарқ қилиши лозим. Одам бадани иссиқроқ рангда бўлади. Шунинг учун натурачи оч кулранг ёки яшилроқ, кўкроқ рангда кийинган бўлса яхшироқ бўлади.