Дунѐнинг бир қисмида сув тошқинлари, зилзилалар юз бераѐтган бўлса,бошқа қисмида ўрмон ѐнғинлари содир бўлмоқда. Бу каби глобал муаммолар табиат бойликлардан экологик оқибатларни ҳисобга олмаган ҳолда фойдаланиш натижасида ўтган асрнинг иккинчи ярмида авж ола бошлаган эди. Таъкидлаш жоизки, табиатга етказилган узоқ муддатли ножўя таъсир натижасида табиий мувозанат бузилди. Бугунги кунга келиб эса, инсоният тараққиѐти, унинг эртанги куни айнан шундай масалаларни ҳал қилишни талаб қилмоқда.