Магистрлик диссертацияси “Мустақиллик йилларида Ўзбекистон музейларининг халқаро алоқалари (Тошкент шаҳри музейлари мисолида)” деб номланиб, мазкур мавзу кам тадқиқ этилган ва айни кунда долзарб аҳамиятга эга мавзулар сирасига киради. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон музейларининг халқаро алоқалари кенг қулоч ёзди десак, асло муболаға бўлмайди.