Фан ва техника масалаларини ечишнинг аниқ усуллар ѐрдамида ечимни топиш ҳар доим ҳам онсон бўлавермайди. Жуда кўп ҳолларда қўйилган масалани берилган аниқликда олдиндан қўйилган шартлар асосида тақрибий ечимни топиш масаласи ҳамда қўйилган масалани олдиндан берилган аниқликда тақрибий ечишда қўлланаладиган яқинлашиш тезлиги юқори бўлган методларни, математик моделларни яратиш ва уларнинг тадбиқ қилиниши “Ҳисоблаш математикаси” фанининг долзарб масалаларидан ҳисобланади.