Мазкур дарслик асл манбалар асосида тузилган бўлиб, бутунлай янгича услуб ва мазмуни билан ушбу соҳада илгари ёзилган ўқув адабиётларидан ажралиб туради. Шунга кўра, ушбу дарслик асосида назарий ва амалий машғулотлар ўтишдан аввал, тавсия этилган манба ва адабиётлар билан имкон қадар батафсил танишиб чиқиш мақсадга мувофиқдир.