"Ушбу ишда Жисмоний зўриқиш вақтида антиоксидант тизимининг ҳолати тадқиқ қилинган. Спортчиларнинг жадал жисмоний зўриқиш билан шуғулланувчи гуруҳи ва чидамлиликни машқ қилувчи гуруҳларидаги антиоксидатив ҳолатини ўрганиш бўйича амалга оширилган ишлар саноқли бўлиб, Ўзбекистонда илгари спортчиларнинг ҳолати ва жисмоний зўриқишларга чидамлилик кўрсаткичларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. "