Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ўзбекистон дунёда пахта етиштирувчи давлатлар орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Сўнги йилларда республикамизда тўқимачилик саноатининг ривожланиши натижасида йилдан-йилга пахта хом-ашёсини қайта ишлаш ҳажмлари ошиб бормоқда. Халқаро Пахтачилик консультатив комитети (International Cotton Advisory Committee-ICAC) ташкилотининг 2015 йил маълумотларига кўра, ҳар йили Ўзбекистонда тахминан 3,5 млн тонна пахта ва 1-1,2 млн тонна пахта толаси етиштирилади.