Диссертация ишида Сабзавотларни қуритиш халқ хўжалиги учун муҳим ва самарали жараён эканлиги, қуритишнинг инновацион ва халқ усулларининг ўзига хос жиҳатлари ёритиб берилган. Ҳозирда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш соҳаси энг долзарб масалалардан ҳисобланади. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ушбу тармоқ энг муҳим йўналишларни ўз ичига олади.