"Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021
йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг 3.3. бандида «...қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат
хавфсизлигини янада мустахкамлаш, экологик тоза махсулотлар ишлаб
чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли
даражада оширишга қаратилган» муҳим стратегик вазифалар сифатида
белгилаб берилган. Шунинг билан бир қаторда тупроқ унумдорлигини
сақлаш ва оширишда органо-минерал ўғитлар ва уларнинг кузги буғдой
ҳосилдорлигига таъсири бўйича илмий-тадқиқотлар долзарб ҳисобланади"