"Дунё миқёсида экологик мувозанатнинг глобал равишда ўзгариши муҳим иқтисодий аҳамиятга эга бўлган пахтачилик соҳасига ҳам салбий таъсир этиб келмоқда. Шунинг учун, пахта етиштирувчи давлатларда турли стресс омилларига табиий бардошли, ҳосилдор ва тола сифати юқори бўлган янги ғўза навларини яратишга асосий эътибор қаратилмоқда. Маълумки, ғўза 80 дан ошиқ давлатларда етиштирилади. Ғўза етиштирадиган асосий давлатлар АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Ўзбекистон, Туркия, Бразилия, Греция, Аргентина ва Миср ҳисобланиб, ушбу давлатларда дунё
миқёсидаги пахтанинг 85 % етиштириш"