"Сизга тавсия этилаётган «Ипак қурти эмбриологияси ва биотехнологияси»
фани бўйича маъруза матнлари тасдиқланган намунавий дастур асосида ёзилган
бўлиб, унда фаннинг мақсади, тарихи, хужайранинг тузилиши ва ҳаётий
жараёнларни, жинсий хужайралар ва безларни тузилиши, бўлиниш, эмбрионни
ҳосил бўлиши ва ривожланиши, тухумни оталаниши, капалакларнинг жинсий
органлари ва волтинизм тўғрисида маълумотлар баён этилган. Фанни чуқур ва мукаммал ўрганиш учун кўрсатилган адабиётлардан фойдаланишни тавсия этамиз"