"Мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёнинг 84
та мамлакатида 33 млн. гектар майдонда пахта етиштирилиб, ҳар йили 25
миллион тонна атрофида ҳосил олинмоқда. Дунё деҳқончилигида 3000 дан
ортиқ турдаги бегона ўтлар тарқалган ва улардан 1800 тури жуда катта
иқтисодий зарар келтириб, шулардан 200 дан ортиқ тури асосий қишлоқ
хўжалик экинлари билан кучли рақобатда бўлади. Уларга қарши
агротехникавий ва кимёвий кураш тадбирларини уйғунлашган ҳолда олиб
бориш натижасида АҚШ, Бразилия, Австралия, Хитой, Ҳиндистон,
Покистон, Германия, Жанубий Корея, Россия ва бошқа бир қатор
давлатларда юқори натижаларга эришилмоқда"