"Бугун дунёда энг оғир ҳолатлардан бири демографиянинг ўсиб
боришидир. Чунончи, кейинги 50 йилда ер шари аҳолиси 2,5 миллиарддан
6,5 миллиардгача ўсди ёки 2,4 мартага кўпайди. Дақиқа сайин ошиб
бораётган бу кўрсаткич аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашдек ҳаётий
зарурат тобора кучаяётганидан далолат беради."