Республикамиз мустақилликка эришгач жадал равишда эркин иқтисодий муносабатларни жорий этиш йўлидан кетмоқда. Ислоҳотлар ҳаётимизнинг деярли барча жабҳаларини эгалламоқда. Халқ хўжалиги нуқтаи назаридан, у ёки бу даражада эркин рақобат муҳити шаклланмоқда. Бинобарин ушбу муҳитда самарали фаолият юргизиш учун корхонага тааллуқли тўла ахборотга эга бўлиш зарур, бунинг учун эса шу талабларга жавоб берадиган тизимга эга бўлиш керак.