Ҳар бир иқтисодий формация пул муносабатларининг ривожланиши, ишлаб чиқариш усуллари, давлат функцияларининг табиати давлатнинг даромад тизимига боғлик. Шунинг учун ҳам мамлакатни модернизация қилиш шароитида давлатнинг молиявий соғломлаштириши молиявий ресурслар ҳолатига боғлиқ бўлмокда. Шунингдек, бюджет иқтисодий категория сифатида ишлаб чиқариш муносабатларининг ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнига ҳам фаол таъсир этиб келмоқда.