Ушбу объектив омиллар корхона ҳажми ва унинг ходимлари сони, шунингдек, ишлаб чиқариш фаолиятининг хусусиятларини ҳам қамраб олади. Корхоналар объектив равишда бир-биридан меҳнат муҳити, ишчи кучи сифати ва бошқарув механизмларининг ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Бошқарув жараёнига асосан ишлаб чиқариш вазифаларининг ўзиг хос хусусиятлари, уларни амалга ошириш шартлари, фаолият услублари ва воситалари таъсир кўрсатади.