Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда мамлакатимиз иқтисодий сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири – солиқ сиёсатини янада либераллаштириш, солиққа тортиш тартибини соддалаштириш, солиқ юкини пасайтириш, хўжалик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар мажмуини амалга ошириш ҳисобланади ва ушбу жараён мазкур битирув малакавий иши мавзусининг долзарблигини белгилайди.